Юртимизда байрамлар арафасида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш яхши анъанага айланган. Жумладан, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида ходимлар, ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун ана шундай савдо ярмаркаси ташкил этилди.
Савдо ярмаркасида ҳудудий таъминот корхоналари ҳамда деҳқон ва фермер хўжаликлари томонидан гўшт, тухум, балиқ, ўсимлик ва пахта ёғи, ун, ҳўл ва қуруқ мевалар, ширинликлар каби маҳсулотлари қулай нархларда харид қилиш имконияти яратилди.
Байрам арафасида бу каби ярмаркаларнинг ўтказилиши ички ишлар органлари ходимлари ва ишчи-хизматчиларининг вақти тежалишига, уларнинг оила аъзолари байрамни тўкин дастурхон ила яхши кайфиятда қарши олишларига кўмак беради.
Арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси бугун, 26 декабр куни ҳам бўлиб ўтади.
Борис КЛЕЙМАН,
ўз мухбиримиз.
Андижон вилояти.
