Сирдарё вилоят ИИБ, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда яроқсиз гўшт маҳсулоти тўхтатилди. Бухоро-Тошкент йўналишида келаётган “Ласетти” автомашинаси “Сирдарё” ЙПХ масканида кўздан кечирилганда, фуқаро А.Р.га 313,0 кг истеъмолга яроқсиз қорамол гўшти борлиги аниқланди. Гўшт маҳсулотларининг ҳеч қандай ветеринария ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.