“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамиз бўйлаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Навоий вилояти ИИБ ходимлари ҳам тошлоқ ерларга мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазиб, кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳисса қўшишмоқда. Бинобарин, вилоятнинг барча ҳудудларида осойишталик посбонлари томонидан боғлар, тут плантасиялари барпо қилинмоқда.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
