Қинғирликни қилиб бекинишга уруниш жиноятчилар учун одатий ҳол. Лекин ички ишлар органлари ходимларининг изланишлари бундай шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш имконини бермоқда.
Сирдарё вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Сайхунобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тадбирда, Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этиб, терговдан яшириниб юрган Сайхунобод тумани, Ўзбекистон маҳалласида яшовчи фуқаро Д.С. Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар ҳудудида ушланиб, қонун устуворлиги таъминланди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
