ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7253-сонли ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчилар ўртасида транспорт воситалари билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Фарғона шаҳар ЙХҲБ ахборот хизмати инспектори, катта сержант С.Анастас йўл ҳаракати қоидарига киритилаётган ўзгариш ва қўшимчаларни шахсий таркибга етказиб, бу борадаги билимларини янада мустаҳкамлади. Йўл ҳаракати қоидаларига барчанинг бирдек амал қилиши нафақат йўл-транспорт ҳодисаларининг камайиши, балки инсонлар жабр кўрмаслигига ҳам замин яратиши таъкидлаб ўтилди. Машғулот давомида ҳарбий хизматчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассисдан батафсил жавоб олди.
Ф.Эркинов,
маёр.
