Ички ишлар вазирлиги Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Фарғона шаҳридаги 7253-ҳарбий қисмда шахсий таркиб ўртасида йўл-транспорт ҳодислари билан боғлиқ салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида профилактик тадбир бўлиб ўтди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати ҳамда вилоят Ҳарбий прокуратураси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир давомида қонунчиликка киритилган ўзгаришлар, йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ўртасида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатлари акс этган видеолавҳалар намойиш этилиб, шахсий таркиб ҳушёрликка чақирилди.