Болалар умид ниҳоллари, эртанги орзуларимиз рўёби. Улар ўз манзилларига соғ-омон бориб келгунича барча ота-оналарнинг жони ҳалак бўлиб туради. "Йўлда ҳушёр бўл, машиналардан эҳтиёт бўл" деб тайинламайдуган ота-она бўлмаса керак. Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан ҳам болажонларнинг йўлдаги хавфсизлигини таъминлаш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, улар умумтаълим мактабларида бўлишиб, болаларга йўл ҳаракати қоидаларини тарғиб қилишмоқда. Гулистон шаҳар 26-макктабда бўлган ана шундай тадбирда болажонлар светафор ишоралари, пиёдалар йўлакчасидан ўтиш, велосипедда ҳаракатланиш қоидаларини билиб олишди. 

Ўз мухбиримиз, 

Сирдарё вилояти.