Бухоро давлат университети бош биносининг мажлислар йиғингоҳида куз-қиш мавсумини ва жорий йилнинг 15-ноябрдан 15-декабргача “Ёнғин хавфсизлиги ойлигини намунали ўтказиш” ҳамда “Аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш ва табиий газдан чақнаш ҳолатларининг олдини олиш борасида профилактик тадбирларни янада кучайтириш, уларнинг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари” мавзуларида ўқув машғулоти ўтказилди. Унда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ва ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш, талабалар турар жойларини ўрганиш, ёнғин ва фавқулодда ҳолатларда инсонларнинг ҳалок бўлиши каби ҳолатлар содир бўлишига йўл қўймаслик мақсадида университет профессор-ўқитувчилари, талабалар ва ишчи-хизматчилар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар аҳолининг ис газидан заҳарланишига дудбуронларнинг тозаланмаганлиги ва бошқа сабабларни уқтиришиб, куз-қиш мавсумида конверва маҳсулотларидан ва ис газидан заҳарланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида тўхталишди. Ўқув машғулоти якунида ис гази ва конверва маҳсулотларидан заҳарланиш ҳақида видеороликлар намойиш этилди.

Бундан ташқари, ёнғин ўчириш автомашиналари ва жиҳозларининг кўргазмалари бўлди. Кўргазмада уларнинг амалиётда ишлатилиши иштирокчиларга намойиш қилинди.

Ф.БОЛТАЕВ,

истеъфодаги подполковник.

Бухоро вилояти.