Ижтимоий тармоқларда «Тошкентда яна «Жентра автомобиллари катта кўчада қўпол қоидабузарлик қилаётгани акс этган видео тарқалди, бу сафар қора эмас, оқ рангли «Жентра» ҳайдовчиларига нисбатан тегишли чора кўрилишини кутамиз” мазмунида видеолавҳа тарқалди.

Мана шу ҳолат юзасидан Чилонзор тумани «Яккабоғ» Мфйнинг мажлислар залида қўпол қоидабузарлик видеолавҳасининг муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи, полковник Рафиқжон Жалилов, Чилонзор туман ИИОФМБ 4-сонли ИИБ бошлиғи, полковник Махмуд Гулямов, халқ депутатлари туман кенгашидан вакил, “Яккабоғ” ва “Хайробод” МФЙ фаоллари, «Мухсимхон тўра» жоме масжиди имом-хатиби, ҳудуд профилактика инспекторлари ва 50га яқин фуқаро иштирок этди.

Унда жорий йилнинг 1 ноябр куни тахминан соат 16:00ларда Чилонзор туманининг “Бунёдкор” кўчасида 2000 йилда туғилган М. М. ҳамда А. Б.лар ўзларининг “Ласетти” автоуловида авария ҳолатини юзага келтириб, йўналишга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган. Ушбу ҳолат бўйича ҳайдовчиларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Мжткнинг тегишли моддаларига биноан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Жамоатчилик вакиллари ушбу ҳолат бўйича ўз фикрларини билдириб, ёшларнинг ҳуқуқбузарликларига муносабат билдирди. Ўз навбатида, ҳуқуқбузарлар ҳам ўзларига тегишли хулоса чиқариб, келгусида бу каби “хурмача қилиқлар” қилмасликка ваъда беришди.

 

Қаҳрамон ХУДОЙБЕРГАНОВ,

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати бошлиғи, маёр.