Яқинда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Ш.Сотволдиэв Нишон туманида сайёр қабул ўтказди. Унда туманда истиқомат қилувчи юздан ортиқ ёшлар қатнашди.
Сайёр қабулда иштирок этган ёшларнинг 15 нафари ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд этиш, экин майдонлари ажратилиш каби масалаларда мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 2 таси жойида ҳал этилди. Қолганлари вақт ва маблағ талаб этиши инобатга олиниб, тегишли сектор раҳбарларига топшириқлар берилди. Ушбу жараёнда ўзини ўзи банд этиш таклифи билан чиққан 11 нафар ёшга иш қуроллари тарқатилди.
Бошқарма бошлиғи ёшлар билан яқиндан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммоларга эътибор қаратди. Суҳбат жараёнида туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар орасида 22 нафар моддий ёрдамга муҳтожи борлиги аниқланди. Уларнинг ҳар бирига моддий ёрдам пуллари берилди.
Сайёр қабул якунида спортда юқори натижаларни қўлга киритган бир гуруҳ ёшлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
