Ғиждувон туманида ўтказилган “Раҳбар ва ёшлар” учрашувида вилоят ИИБ бошлиғи, подполковник И.Турсунов, туман сектор раҳбарлари, тегишли корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда ғиждувонлик ташаббускор ёшлар иштирок этишди. Учрашувда ёшларнинг 20 дан ортиқ мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди. Жумладан, 2 нафарига ногиронлик аравачаси берилди, 4 нафарига қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун унумдор ер ажратиладиган бўлди, 6 нафарига ўқув курсларида таълим олиши учун имтиёз берувчи йўлланмалар тақдим этилди.
Шунингдек, юқори натижага эришган 3 нафар спортчи ёшга ҳамда тумандаги кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларини бепул ўқув курсларида ўқитиб келаётган ўқув марказлари раҳбарлари, ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Биринчи марта фуқаролик паспортини олаётган 4 нафар ёшга ИД-карталари тантанали равишда топширилди.
С.ҒАНИЕВА.
Бухоро вилояти.
