Қарши шаҳар Ииофмбда 3-сектор ҳудудида яшовчи “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Бандлик ва аҳолини иш билан таъминлаш шаҳар бўлими, ёшларни ишга ва касбга йўналтирувчи мономарказ, банк муассасалари раҳбарлари иштирок этган учрашувда ўзини ўзи банд қилиш, кредит олиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалаларга оид мурожаатлар тингланди.
Фуқаролардан тушган мурожаатларнинг учтаси шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилди. Яъни, 2 нафар қизга микротўлқинли печ, 1 нафар йигитга пайвандлаш аппарати берилди. 13 та мурожаат маблағ ва вақт талаб қилиши боис, мутасадди идораларга тегишли топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.