Паяриқ туман ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари С.Шарипов иштирокида “Мирзо Улуғбек” маҳалласида ёшлар билан "Ватанпарварлик ва миллий қадрият" шиори остида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида иштирок этган ёшларга адашиб ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, интернет сайтларида ноқонуний гуруҳларга аъзо бўлмаслик тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди. Шунингдек, туман ИИБ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, Пробация хизмати ходимлари ва Миллий гвардия ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.
Туман ИИБ бошлиғи ёшларнинг муаммоларини эшитди ва уларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.
Ўз мухбиримиз.
Самарқанд вилояти.
