Чуст тумани маданият марказида "Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олишнинг долзарб масалалари ва келгусидаги вазифалар" мавзусида таҳлилий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш аввалида туман ҳокими ўринбосари Зуҳриддин Бойбоев ёшлар ўртасида содир этилган жиноятларга алоҳида тўхталди. Шундан сўнг, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Фарҳоджон Холматов бу борада ишчи гуруҳлар фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тушунтириш бериб ўтди.
Тадбирда мавжуд таҳлилий материаллар асосида жиноятчиликнинг олдини олиш борасида камчиликларга йўл қўйган масъулларнинг ахбороти ҳам эшитилди.
Йиғилиш сўнгида Чуст тумани ИИБ бошлиғи, полковник Муҳаммаджон Дадажонов ва туман прокурори ўринбосари Шерзодбек Маҳмудов келгусида бажарилиши лозим бўлган масалаларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
ўз мухбиримиз.
Наманган вилояти.
