Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Бухоро вилоятида жойлашган 7536-ҳарбий қисмда аскарлар билан “Ёшлар жиноятчиликка қарши” мавзусида профилактик тадбир бўлиб ўтди.

Унда мазкур вилоят ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси, адлия подполковниги С. Тимиров она Ватан осойишталиги йўлида ўзининг йигитлик бурчини астойидил ўтаётган келажагимиз эгаларига ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар ҳақида батафсил маълумотлар берди.

Шунингдек, мазмунли тарзда ўтган ушбу тадбир якунида муддатли ҳарбий хизматчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича мутахассислардан етарлича жавоблар олишди.

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.