Сирдарё туманида "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Унда Сирдарё туман Иибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори ва бошқа мутасаддилар иштирок этди. Тадбирда МФЙ хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, туман Хтбга қарашли умумталим мактабларининг амалиётчи психологлари томонидан юқори синф ўқувчи қизларига зўравонликнинг олдини олиш юзасидан олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда гендер тенглик борасида тушунтиришлар берилди. 

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.