ИИВ Жазони ижро этиш департаменти тасарруфидаги жазони ижро этиш колониялари катта юристконсултлари 9–24-сентабр кунлари Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида таҳсил олдилар.
Малака ошириш давомида биз – курс иштирокчилари қонунчиликдаги ўзгаришлар билан танишиб, билим ва малакамизни оширишга муваффақ бўлдик. Шунингдек, Адлия вазирлиги, Х.Сулаймонова номидаги Република экспертиза маркази, Юнусобод тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази ҳамда иқтисодий суд просессида бўлиб, амалий машғулотларда иштирок этдик. Дарсларнинг юқори малакага эга мутахассис-ўқитувчилар томонидан ўтказилгани, машғулотлар давомида турли викториналар ташкил этилгани эса самарадорликни таъминлашга хизмат қилди, дейиш мумкин.
Дарслар якунида якуний имтиҳонлар ўтказилди. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ходимларга сертификатлар берилди.
Ш.МЕЛИҚЎЗИЕВА,
катта лейтенант.
