Ховос туманида иш билан банд бўлмаган фуқаролар, ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган вақтинча ишсиз бўлган маҳкумларни иш билан таъминлаш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. 

Унда 17 та корхона ва ташкилотлар вакант лавозимлар билан иштирок этди. Тадбирда 120 нафар ишсиз фуқарога ишга жойластириш бўйича йўлланма берилди. Шунингдек 78 нафар ишсиз фуқарога ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

“Постда” мухбири.

Сирдарё вилояти.