Фарғона вилояти ички ишлар органлари ходимларининг тезкор тадбирлари натижасида ўз уйида “оғу” сақлаётган икки нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Биринчи ҳолат Ўзбекистон тумани аниқланган. Шу йилнинг 19 январ куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Намуна” МФЙ ҳудудида яшовчи М.С.нинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Мазкур жараёнда фуқаронинг тандир орқасига маълум миқдордаги марихуана гиёҳвандлик моддасини беркитиб қўйганлиги фош бўлди.
23 январ куни Қува тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида “Қўрғонча” МФЙ ҳудудида яшовчи И.И. исмли шахснинг хонадони ҳам холислар иштирокида кўздан кечириди. Ушбу фуқаро ҳам омборхонасида марихуна гиёҳвандлик моддасини хуфёна тарзда сақлаб келаётган экан.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил тариқасида олиниб, жиноят ишлари қўзғатилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
