Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси томонидан Гулистон шаҳида ўтказилган назорат тадбирида Гулистон туманида яшовчи фуқаро С.А. қўлга олинди.
У гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида Гулистон шаҳар, "Боғишамол" Мфйда Ж. исмли шахсга 2 литрллик идишга солинган марихуана гиёҳвандлик воситасини 7.000.000 сўмга сотган вақтида ушланган. Экбнинг хулосасига кўра, Ж. исмли шахсдан олинган ўзидан ўткир ҳид таратувчи ўсимлик моддаси таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, марихуана деб аталиши ва соф оғирлиги 150 граммга тенглиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
