Куни кеча пойтахтимизда жойлашган “Ёшлар ижод саройи”да “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамда ҳарбий соҳа вакиллари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.  Мазкур турнирда она Ватанимиз ҳимоячилари ва юртимиз осойишталиги посбонларидан иборат 30 га яқин жамоа қатнашди.

Адлия вазирлиги жамоаси турнир ғолиби, Тошкент вилояти Адлия бошқармаси вакиллари иккинчи поғона ва Божхона институти жамоси эса учинчи ўринни эгаллашди.

ўз мухбиримиз.