“Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлигида махсус воситалар, ўқ-отар қуроллар ва замонавий коммуникация технологиялари воситалари билан амалий машғулот ўтказилди. Машғулотни махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи командири, маёр З.Зиямов олиб борди.
Машғулот давомида ҳарбий хизматчиларга Қуролли Кучларда мавжуд бўлган махсус воситалар, ўқ-отар қуроллар ва замонавий коммуникация технологиялари воситаларининг турлари, вазифалари, уларни қўллаш тартиби ва эксплуатация қилиш қоидалари тўлиқ тушунтириб ўтилди. Замонавий ўқ-отар қуроллар, махсус воситаларни қўллаш ва ишлатиш тартиби бўйича машғулот олиб борилди. Ҳарбий хизматчилар машғулот давомида ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олишди.
Бу каби тадбирлар ҳарбий химатчиларнинг билим ва кўникмасини ошириш билан бир қаторда, ўзларига бўлган ишончни мустаҳкамлади.
Ўктамжон Мусурмонқулов,
подполковник.
