Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Навоий халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўйича алоҳида баталъонида тиббиёт пунктининг янги биноси фойдаланишга топширилди. 

Баталоннинг ҳарбий хизматчиларига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш учун мўлжалланган тиббиёт муассасасининг янги биноси замонавий талаблар асосида зарур тиббий анжомлар билан жиҳозланган. Юқори малакали шифокорлар ва ҳамширалар фаолият кўрсатаётган тиббиёт пункти беморларни амбулатор ҳамда стасионар даволаш учун барча шарт-шароитларга эга. Бинода қабулхона, дорихона, муолажа, боғлов, физиотерапия ҳамда изолятор хоналари бор.

 Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.