Чортоқ туман маданият марказида ана шу шиор остида ўтган бўш иш ўринлари ярмаркаси, тиббий кўрик, психологлар маслаҳати, мусиқий кўнгилочар дастур, давра суҳбати иштирокчилар учун фойдали бўлгани, шубҳасиз.
Туман ҳокимлигининг оила ва хотин-қизлар бўлими, прокуратура, ички ишлар, маданият, Камбағаликни қисқартириш ва бандлик бўлими, тиббиёт бирлашмаси, "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирлар хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, гендер тенгликни таъминлаш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, турмуш шароитлари ва саломатликларини яхшилаш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликларнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди. Унда 87 нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилди, 42 нафарига ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 11 нафарининг бандлиги таъминланди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЭВА,
ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
