Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида дзюдо бўйича анъанавий халқаро турнир ўтказилди. Ички ишлар ҳамда Полиция ходимлари ўртасида 17-маротаба ташкил этилган ушбу халқаро турнирда Ички ишлар вазирлиги тизимида фаолият юритиб келаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.

Қувонарлиси, терма жамоа орасида Бухоро вилояти ИИБ ТВБСО ходими Умид Абдуллаев ҳам бор. У 73 кг вазн тоифасида тенгсиз деб топилди ва фахрли биринчи ўринни эгаллади. Финал баҳсларида терма жамоамиз вакиллари ғолибликни қўлга киритиб, олтин медал ва кубок билан тақдирланишди.

Алишер НАЗАРОВ,

 маёр.

Бухоро вилояти.