“Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида Фарғона вилояти ИИБ аёллар шахсий таркиби ўртасида камондан ўқ отиш, жанговар қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича мусобақалар ўтказилди.

Унда иштирок этган Барчиной издошлари ўзларининг бор маҳоратини ишга солиб, қанчалик эпчил ва чаққон эканликларини амалда исботлаб беришди. Мусобақа жараёни малакали ҳакамлар томонидан баҳолаб борилди. Якунда эса энг маҳоратли қизларнинг қўли баланд келиб, ғолиблар сафидан жой олдилар.

Жанговар қуролларни тўлиқсиз қисмларга ажратиш ва йиғиш бўйича ўтказилган беллашувлар ҳам ходимларнинг касбий маҳоратини яна бир бор синовдан ўтказди. Тадбир якунида юқори натижа кўрсатган иштирокчилар бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.