Айни кунларда республикамиз бўйлаб Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида бир қатор оммавий спорт мусобақалари ўтказилмоқда. Шу мақсадда вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходим ва ходималар ўртасида шахмат ва шашка бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мазкур мусобақада бошқарманинг соҳавий хизматлари ва барча шаҳар-туман ИИБ ёш ходимлари иштирок этишди. Жуда қизғин ва муросасиз ўтган мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ж.ШУКУРЛАЕВ,

капитан.

Бухоро вилояти.