Тошкент шаҳар Ички ишлар органларида хизмат олиб бораётган аёл-ходималар ўртасида ўтказилган “Тўмарис издошлари” мусобақаси ўз якунига етди.
Кескин ва муросасиз кечган баҳсларнинг якуний натижасига кўра, 1-ўринни ИИББ марказий аппарати терма жамоаси қўлга киритди. 2-ўринни эса Яккасарой тумани ИИОФМБ спортчи аёллари эгаллади. 3-ўрин Олмазор тумани ИИОФМБ ходималарига насиб этди.
Жамоалар Бош бошқарма
раҳбарияти томонидан диплом ва пул мукофотлари билан тантанали равишда рағбатлантирилди.
Сарвар СОБИРОВ,
"Постда" мухбири.
