Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида 2022 йил давомида жаҳон, Осиё чемпионатлари, нуфузли халқаро турнирлар ҳамда республика мусобақаларида юқори натижаларга эришган спортчилар учун байрам тадбири ташкил этилди.Тантанали маросимда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Тадбирда йил давомида юқори натижа кўрсатган спортчилар, мураббийлар ҳамда муассасалар раҳбарлари, шунингдек, фахрийлар пул мукофотлари ва совғалар билан тақдирланди. Эътиборлиси, улар орасида ички ишлар органлари ходимлари ҳам бор.
Хусусан, бокс бўйича Осиё чемпиони – вилоят ИИБ ТВБСО ўт очиб қўллаш гуруҳи катта мутахассис-ўқчиси, сафдор Лазизбек Муллажонов тадбирнинг бош соврини – “Йилнинг энг яхши спортчиси” номинацияси ғолиблигига муносиб кўрилди.
Кўплаб халқаро мусобақалар совриндори, ушбу отряднинг катта мутахассис-ўқчи-санитари, сержант Лутфилла Сайдаматов ҳам вилоят ҳокими томонидан пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
