ИИВ Навоий академик лит­сейида қарийб 7 йилдан буён ўқувчиларга жисмоний тарбия фанидан сабоқ бериб келмоқ­даман. Лицейимизда спорт билан шуғулланмаган ўқув­чининг ўзи йўқ. Уларнинг жисмоний қобилиятларини юзага чиқаришда кўмаклашиш менга ҳузур бағишлайди. 

Лицей ўқувчиларининг ти­нимсиз ўз устида ишлаши, улар билан машғулотларни юқори савияда ўтаётганимиз ўз самарасини кўрсатмоқда. Айни пайтда ўқувчилар орасида 3 нафар жаҳон чемпиони, 10 нафар Осиё чемпиони ҳамда 27 нафар Ўзбекистон чемпиони етишиб чиққанлиги ҳам фикримнинг тасдиғидир. 

Яқинда Тошкент шаҳрида спортнинг Ашихара-карате тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 1-босқич ўқувчиси Алишох Султонов 55 кг вазн тоифасида ғолиб чиқди. Шаҳризода Баҳриддинова эса шаҳримизда Айтеке бий таваллудининг 380 йиллигига бағишлаб ўтказилган халқаро маданий тадбирда шахмат мусобақасида фахрли иккинчи ўринни эгаллади. 

Ўқувчиларимиз келажакда ҳақиқий ҳуқуқ-тартибот ҳимоячиси, осойишталик посбони бўлишларига ишонаман. Уларнинг эришаётган ютуқларидан фахрланаман. Зеро, устоз учун шогирдларининг муваффақияти – энг катта бахт.

Жамолиддин ХОЛИҚОВ,

 ИИВ Навоий академик лицейи ўқитувчиси.