Норин туманида “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида спортнинг енгил атлетика тури бўйича туман босқичи бўлиб ўтди.
11-15, 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасида ўтказилган мусобақаларда иштирокчилар жамоавий бирликнинг қанчалик муҳимлигини яна бир бор ҳис этдилар.
Туман босқчида олий ўринни олган атлет-ёшларга вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланмалар тақдим этилди. Туман ИИБ бошлиғи, подполковник Умиджон Бойхонов мусобақа ғолибларига эсталик совғаларини топширди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
"Постда" мухбири.
Наманган вилояти.
