Жорий йилнинг 15-20-ноябрида Тошкент шаҳрида Осиё кубоги учун таэквандо бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада Жиззах шаҳар ИИБ ташкилий бўлими канселярия иш юритувчиси, сафдор Юлдуз Урдушева тул ва спарринг йўналишларида 1- ўринни қўлга киритди.  

18-19-ноябр кунлари эса айни шу спорт тури бўйича Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон кубоги учун мусобақа ўтказилди. Унда Дўстлик тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмасининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Сарвиноз Усмонқулова 3- ўринни эгаллади. Шу маънода ғолибларга вилоят ИИБ раҳбариятининг совғалари топширилди.  

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.  

Жиззах вилояти.