ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7531-ҳарбий қисмда спортнинг мини футбол тури бўйича ҳарбий қисмлар терма жамоалари ўртасида қўшинлар биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.

Қизғин баҳсларга бой тарзда ўтган ушбу беллашувларда Қарши шаҳридаги 7533-ҳарбий қисм спортчилари барча рақибларини доғда қолдириб, 1-ўринга муносиб топилди. Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган 7536 ҳамда 7534-ҳарбий қисм футболчилари эса иккинчи ва учинчи ўринлар билан кифояланишди. 

Мусобақа якунида қўшинлар қўмондони, полковник Ҳасан Ботиров ғолиб жамоаларга кубок, медалъ ва қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди. 

Михли САФАРОВ,

“Постда” мухбири.