Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ҳарбий хизматчиларнинг 60 нафари республика, 18 нафари халқаро миқёсдаги спорт мусобақаларида иштирок этган, 15 нафари спорт устаси, 20 нафари спорт усталигига номзод ва халқаро тоифадаги спорт устаси унвонига эга.
Турли вазн тоифаларида бўлиб ўтган мусобақа якунларига кўра, Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-сонли ҳарбий қисм жамоаси ғолиб деб топилди. Қарши шаҳридаги 7533-сонли ҳарбий қисм вакиллари иккинчи, Когон шаҳридаги 7536-сонли ҳарбий қисм жамоаси эса учинчи ўринни эгаллашди.
Ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ҳасан ҚОДИРОВ,
кичик сержант.
