Тарбиявий-профилактик ойлик доирасида соҳа ходимларининг жанговар шайлигини ошириш мақсадида Фарғона вилояти Қува тумани Ички ишлар бўлими шахсий таркиби ўртасида спорт мусобақалари ўтказишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Куни кеча спортнинг қўл жанги тури бўйича турнир ўтказилди. Унда 75 кг., 85 кг. ва +90 кг. вазн тоифасида 30 га яқин соҳа ходимлари иштирок этиб, ўзаро баҳс олиб боришди.
Якунда ғолибликка эришган иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
