Яқинда ИИВ Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари ўртасида футбол бўйича “Қўшин кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Навоий шаҳридаги “Кимёгар” ўйингоҳида ташкил этилган мазкур баҳсларда 9 та жамоа ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди.

Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, 7536-ҳарбий қисм жамоаси шоҳсупанинг юқори поғонасидан жой олиб, кубок соҳибига айланган бўлса, кейинги ўринлар 7533 ва 7534-ҳарбий қисм футболчиларига насиб этди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Вадим ТЎХТАЕВ,

ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондонлиги

ахборот гуруҳи бошлиғи, оддий аскар.