Ўзбекистон Республикаси мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ва вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида Ички ишлар органлари ходимлари кунига бағишлаб вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ҳаволи қуролдан ўқ отиш спорт тури бўйича мусобақа ташкиллаштирилди. Ушбу мусоба Ватанпарварлик ташкилоти Бухоро вилояти техника ва амалий спорт турлари марказига қарашли ўқ отиш тирида ўтказилди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашув кучлиларни саралади.

Мусобақанинг якуний натижасига кўра, биринчи ўрин Шофиркон тумани ИИБ жамоасига насиб этди. Кейинги ўринларни эса Когон тумани ИИБ жамоаси ва вилоят ИИБ Транспортда ХТБ жамоалари эгаллади.

Фахрли ўринларни эгаллаган спортчилар ва жамоалар медал, диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

М. АҲАДОВ,

“Постда” мухбири. Бухоро вилояти.