Мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёзган “Янги нафас” оммавий югуриш марафони Фарғонада ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди. Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасидан бошланиб, Ислом Каримов номли театр ва консерт саройи ҳудудига қадар давом этган мазкур оммавий тадбирда ўз саломатлигига бефақр бўлмаган, спорт билан ошно тутинган етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган минглаб юртдошларимиз иштирок этди.

Тадбир якунида ғолиблар муносиб рағбатландирилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.