Сирдарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари  ходимлари ўртасида спортнинг минифутбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Унда ДХХ, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар органларининг спорцевар ходимлари ўзаро беллашишди.

Кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда вилоят ИИБ жамоаси мутлақ ғолиб бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

ўз мухбиримиз.

Сирдарё вилояти.