Қарши шаҳридаги сув спорти саройида сузиш мусобақаси бўлиб ўтди. Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимлари иштирок этди.
Икки босқичли мусобақада иштирокчилар бор маҳоратларини ишга солиб ғолиблик учун курашдилар. Жумладан, 50 метрга сузиш баҳсида вилоят ИИБ ЖХХ патрул-пост хизмати баталъони отряд командири, маёр Дурбек Нурматов зафар қучди. Кейинги ўринларни эса бошқарма ТВБСО катта мутахассиси, катта сержант Ф.Файзуллаев, Қарши тумани ИИБ ҲПБ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологи, лейтенант Ф.Жабборов эгаллади.
Сўнгра 50 метрга сузиш мусобақасига старт берилди. Қизғин ва муросасиз баҳслар якунида бошқарма ТВБСО командирининг ўринбосари, капитан Л.Ботиров барчадан эпчил ва чаққонлигини намойиш этиб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Нишон тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант М.Жумаэв ва вилоят ИИБ ЖХХ патрул-пост хизмати баталони 1-отряд сафдор ходими, сафдор С.Тўлаев кейинги ўринларни банд этди.
Умумжамоа ҳисобида вилоят ИИБ ТВБСО жамоаси ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиблар медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
