Хоразм вилояти ички ишлар органлари соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар ва туман Ииблари ходимлари ўртасида спортнинг шахмат-шашка тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Муросасиз кечган беллашувларда эркаклар ва аёллар алоҳида-алоҳида баҳс олиб боришди. Ҳакамлар ҳайъатининг якуний хулосасига кўра, эркак ходимлар ўртасида ўтказилган шахмат беллашувида маёр Юсупбой Ахмедов биринчи, капитан Расулбек Исмоилов иккинчи, лейтенант Мақсад Ибрагимов учинчи ўринларни эгаллади. Шашка бўйича ўтказилган баҳсларда капитан Музаффар Сапаэв биринчи, лейтенантлар Сарварбек Қурбонбоэв ҳамда Мирзобек Қурбоновлар иккинчи ва учинчи ўринларни забт этишди.
Аёллар ўртасида ўтказилган шахмат мусобақасида катта сержант Умида Шокирова биринчи ўринга сазовор бўлди. Катта лейтенант Шоҳида Ўктамова иккинчи ҳамда лейтенант Кумуш Эрназарова учинчи ўринга муносиб топилди. Шашка баҳсида сафдор Наргиза Ўразбоэва биринчи, лейтенант Насиба Ортиқова иккинчи ҳамда капитан Насиба Абдуллаэва учинчи ўринни эгаллади.
Умумжамоа ҳисобида Боғот тумани ИИБ жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллади. Янгиариқ тумани ИИБ ҳамда Урганч шаҳар ИИОФМБ жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.
Мусобақа ғолиблари ва совриндорлари вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
.
