Жисмоний соғлик ва руҳий баркамолликни таъминлашда спортнинг ўрни бениҳоя катта. Айниқса, тинчлик-осойишталигимизни таъминлаш йўлида куну тун хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари учун спорт билан шуғулланишнинг аҳамияти беқиёс. Соҳа вакиллари иштирокида турли спорт мусобақалари уюштирилиб турилишининг сабаби ҳам шунда.
Яқинда стол тенниси бўйича Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг кубоги учун очиқ чемпионат ўтказилди. Мусобақада 8 та жамоа иштирок этди. Қизғин ва муросиз кечган баҳслар якунига кўра, аёллар ўртасида 3-ўринни Ситора Негматова (вилоят Адлия бошқармаси), 2-ўринни Моҳинур Каримова (вилоят ИИБ), 1-ўринни эса Гулчеҳра Абдиэва (Миллий гвардиянинг 87214-ҳарбий қисми) эгаллади. Эркаклар ўртасида 3-ўринни Зайниддин Шарипов (ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 5-Минтақавий мувофиқлаштириш маркази), 2-ўринни Акбар Ахмедов (вилоят Божхона бошқармаси) ва 1-ўринни Ғолиб Шарипов (ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД 5-Минтақавий мувофиқлаштириш маркази) қўлга киритди.
Шунингдек, жуфтлик баҳсларда (аёл ва эркак) 3-ўринни вилоят ИИБ, 2-ўринни 7259-ҳарбий қисм (ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари) ва фахрли 1-ўринни вилоят Божхона бошқармаси жамоалари эгаллади. Ғолиб ва совриндорлар Навоий вилояти ИИБ бошлиғининг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар. Кубок эса вилоят Божхона бошқармаси жамоасига тантанали равишда топширилди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
“Постда” мухбири.
Навоий вилояти.
