Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани ИИБ шахсий таркиби иштирокида “Ситуасион амалий ўқув машғулотлари” ва спортнинг қўл жанги тури бўйича бўлим бошлиғининг ёпиқ турнири ўтказилди.

Ситуасион амалий ўқув машғулотида Тошлоқ тумани ИИБ тергов-тезкор гуруҳига жалб этилган ходимларнинг белгиланган хизмат вазифаларини сифатли ва тезкорлик билан бажариши, хизматга шайлиги ва зиддиятли вазиятлардаги ҳатти-ҳаракати ҳамда махсус техник воситалардан фойдаланиши синовдан ўтказилди.

Шунингдек, ходимлар ўртасида қўл жанги бўйича ўтказилган мусобақа ҳам қизғин баҳсларга бой бўлди. Мусобақа якунида ғолиблар муносиб тақдирланди.

Тарбиявий-профилактик ойлик доирасида ўтказилган бундай тадбирлар ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жисмоний имкониятларини ошириш билан бир қаторда, уларнинг қалбида касбга садоқат ҳамда ватанпарварлик туйғуларини юксалтиришга хизмат қилди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.