Айни пайтда жойларда “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг ҳудудий босқичлари ўтказилмоқда. Бухоро вилоятида бўлиб ўтган мазкур танловда вилоят Иибнинг айрим соҳавий хизмат ва шаҳар-тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари тўртта шарт бўйича беллашди.
Танловнинг якуний натижасига кўра, вилоят ИИБ ТВБСО командирининг тарбиявий ишлари бўйича ўринбосари, маёр Алишер Назаров биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Вилоят ИИБ ЖЦБ ППХ баталёни командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, маёр Феруз Хайриев иккинчи, Бухоро шаҳар ИИОФМБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник Собир Қурбонов эса учинчи ўринларга лойиқ топилди.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирилди.
Ф.УСМОНОВ,
капитан.
Бухоро вилояти.
