ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7536-ҳарбий қисмда “Отам, онам ва мен – спортчилар оиласи” шиори остида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида мусобақа ўтказилди. Мусобақа зўр кўтаринки руҳда ўтди.
Қизғин ва муросасиз кечган беллашувлар якунига кўра, ўзининг чаққонлиги ҳамда эпчиллиги билан бошқалардан яққол ажралиб турган капитан Нормуродовлар оиласи ғолиб деб топилди. Мусобақада фаол иштирок этган қатнашчилар ҳарбий қисм командири томонидан муносиб тарзда рағбатлантирилди.
Жалолиддин ШЕРХОНОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
