Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги муносабати билан Фарғона вилоят ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ўртасида шахмат бўйича “Бошқарма бошлиғи кубоги” мусобақаси ташкил этилди.

Шу куни осойишталик посбонлари ақл жангида ўз маҳоратини синовдан ўтказиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мусобақа якунида вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси тергов ва суриштирув фаолиятини ташкил этиш бўлими ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси, подполковник Жаҳонгир Эргашев мутлоқ ғолиб бўлди.

Иккинчи ўрин эса Марғилон шаҳар ИИБ профилактика инспектори, лейтенант Хурсанали Қодировга насиб этди.

Бағдод тумани ИИБ профилактика инспектори, катта лейтенант Озодбек Исмоилов учинчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақа ғолиблари медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.