ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7531-ҳарбий қисмда хизмат қилаётган осойишталик посбонлари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Унда барча баталёнлардан тузилган 7 та жамоа ғолиблик учун ўзаро кураш олиб боришди. Қизғин ва муросасиз ўтган баҳслар давомида Таъминот баталёни спортчилари якка пешқадамликни қўлдан бермаган бўлса, 2- ва 1-баталён жамоалари эса, кейинги ўринларни банд этишди.

Тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар ҳарбий қисм командирининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.