Шу йилнинг 22-23 ноябр кунлари Марғилон шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида спортнинг қўл жанги тури бўйича «Динамо» ЖЦЖ биринчилиги мусобақалари ўтказилди.

Мазкур беллашувларда “Фарғона” халқаро аэропортида хавфсизликни таъминлаш баталони ҳарбий ҳизматчилари ҳам фаол иштирок этиб, юқори ўринларни эгалладилар.

Жумладан, шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи, оддий аскар Қаҳрамон Ваҳобов 62 килограмм вазн тоифасида, муддатли ҳарбий хизматчи, оддий аскар Ҳасанжон Исақжонов 88 килограмм вазн тоифасида учинчи ўринни қўлга киритди.

Баталон раҳбарияти ҳарбий хизматчиларнинг мусобақадаги фаол иштироки ва эришган натижаларини эътироф этиб, уларга махсус диплом ва қимматбаҳо эсдали совғаларини топширди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

“Постда” мухбири.

Фарғона вилояти.