Жорий йилнинг 21-25-август кунлар ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари қўмондонлигида мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан катта спорт байрами бўлиб ўтди.
Таъкидлаш керакки, бу каби оммавий спорт тадбирлари қўшин қўмондонлигида мунтазам ўтказилиб келинади. Ҳарбий хизматчиларининг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини ошириш, спорт билан мунтазам шуғулланишини йўлга қўйиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган мусобақаларда иштирокчилар минифутбол, баскетбол, арқон тортиш ва ҳарбий эстафета мусобақаларида ўзаро куч синашди. Мусобақаларнинг адолатли ва сифатли ўтишини таъминлаш мақсадида соҳа мутахассислари жалб қилинди.
Мусобақанинг финал баҳсларини қўшин қўмондони, полковник Ш. Худайназаров бевосита кузатиб борди.
Ўз мухбиримиз.
