Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг самбо тури бўйича Гран-при турнирида Бухоро вилояти ИИБ ходимлари ҳам фаол иштирок этишди. Яъни 1 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Жумладан, жанговар самбо йўналишида 71 кг вазн тоифасида Шариф Қўшаев олтин медални қўлга киритган бўлса, самбо йўналишида +98 кг вазн тоифасида Нурбек Тўраев бронза медалига сазовор бўлди.
А.НАЗАРОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
